Корпоратив хизмат кўрсатиш
Компаниялар ва лойиҳаларни комплекс олиб бориш. Мураккаб муаммоларни абонентлик асосида “бошидан-охиригача тайёр ҳолда” ҳал қилиш.
«Ирбис»
коллекторлик агентлиги
Шубҳали компаниялар ва шубҳали ном орттирган шахслар билан ишламаймиз
“Қора яшик” тамойили бўйича ишламаймиз, мижозларимиз уларнинг муаммоси қандай йўл билан ҳал этилишини олдиндан билади.
Биз мижозларга тўғри келмайдиган усулларни қўлламаймиз. Шерикларга муаммони ўзаро манфаатли шартларда ҳал этишга ва муносабатларни сақлаб қолишга ёрдам берамиз.
Ишлар қарздорлик тўлиқ узилгунича ёки мижоз қарздорликни ундиришдан бош тортгунича олиб борилади.
Хизматларимизнинг нархи кўплаб омиллардан ташкил топади ва ҳар бир мижоз учун алоҳида белгиланади.
Биз ҳар йили мижозларимиз учун миллионлаб долларларни ундириб берамиз. Мураккаб ва ностандарт масалаларни ҳал қиламиз.
«Ирбис» КАга тегишли бўлган ушбу сайт (www.irbisgroup.uz)дан фойдаланиш, олдиндан хабардор қилмасдан туриб, исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин бўлган мазкур Қоидаларга розлигингизни билдиради. Ушбу Қоидалар чоп этилганидан кейин кучга киради.
Ушбу сайт мазмуни компаниянинг тижорат фаолияти тўғрисидаги умумий ахборотни тақдим этади. Тақдим этилган маълумотлар оммавий оферта ҳисобланмайди, товарлар ва хизматларнинг истеъмолчилик хусусиятлари кўрсатилганларидан фарқ қилиши мумкин.
Фойдаланилган босма материаллар, фото, видео ва бошқа ахборотлар жиноий ҳаёт тарзини, ҳар қандай кўринишдаги зўравонликни тарғиб қилмайди, бирор-бир шахсни ҳақоратлашни ва бирор-бир кимсани камситишни мақсад қилмаган, вирусли маркетинг қоидалари деб аталувчи реклама мақсадларидагина жойлаштирилган. Реал шахслар ва воқеалардаги барча тўғри келишлар тасодиф ҳисобланади.
Барча хизматлар компания, унинг филиаллари рўйхатдан ўтган мамлакат ва хизмат тақдим этилаётган мамлакатнинг амалдаги қонунчилиги доирасида тақдим этилади.
Ҳар қандай ахборот компаниянинг ихтиёрига кўра ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки олиб ташланиши мумкин.
Агентлик фойдаланувчидан олинган маълумотларнинг тарқатилмаслигини кафолатлайди. Юбориладиган барча маълумотлар, шу жумладан мурожаат қилиш фактининг ўзи ҳам, қатъий махфий ҳисобланади.
Истисно ҳолатларидагина мавжуд маълумотлар Агентлик рўйхатдан ўтган мамлакатнинг амалдаги қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сўрови бўйича тақдим этилиши мумкин.
Диққат! Фойдаланувчи учинчи шахслар томонидан қандайдир тарзда қўлланиши мумкин бўлган очиқ тармоқда кодланмаган маълумотларни узатганда сайт ва компания хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ таваккалларни мустақил равишда бўйнига олади.
Сайтнинг умумий мазмуни ва тузилиши, айниқса саҳифада қўлланадиган номлар, логотиплар, фотосуратлар, дизайн, матнлар ва бошқа материаллар муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар билан ҳимояланган бўлиб, уларнинг эгаларига тегишли.
Сайтга жойлаштирилган материаллардан фойдаланишга, уларга ҳавола беришга, манбага ҳавола қўйган ҳолда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқатишга рухсат берилади.
Жойлаштириладиган материалларда матбаа хатолари, ноаниқликлар, эскирган ёки янглиш маълумотлар учраши мумкин.
Сайтда учинчи шахсларнинг web-саҳифаларига ҳаволалар бўлиши мумкин. Агентлик мазкур Интернет-ресурсларнинг мазмуни ва уларнинг фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига амал қилиниши учун ҳар қандай жавобгарликни рад этади.
© IRBIS GROUP, LLC 2011-2019
Шунингдек Сиз бизнинг info@irbisgroup.uz электрон почтамизга ёки расмий сайтимиз орқали мессенжерларимизга ҳар доим ёзишингиз мумкин.